АҚШ Хитойнинг 14 мансабдор шахсига нисбатан санкциялар жорий қилди
Хитой халқ вакиллари йиғини (парламент) доимий қўмитаси раҳбариятининг 14 аъзоси Ҳонгконг атрофидаги вазият туфайли АҚШ санкциялари остига тушди. Уларнинг барчаси қўмита раиси ўринбосарлари ҳисобланади.
Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ ушбу санкцияларни Хитой ҳукумати Ҳонгконг қонунчилик кенгашининг 4 нафар мухолиф депутатини четлаштириш қарори сабабли тайёрлаганини маълум қилган. Reuters маълумотларига кўра, “қора рўйхат”га тушганлар орасида Хитой парламенти ва Коммунистик партияси аъзолари бор.
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чунин Вашингтон Ҳонгконг ишларига аралашишни тўхтатмаса, Пекин қатъий жавоб чоралари кўришини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, “Ҳонгконг Хитойнинг ажралмас қисми, Ҳонгконг ишлари эса Хитойнинг ички ишлари ҳисобланади ва уларга ташқаридан аралашилишига тоқат қилинмайди”.
АҚШ “қора рўйхати”га тушиш санкциялар остига тушганларнинг АҚШдаги активларининг музлатилишини, уларга АҚШга кириш ва америкалик фуқаролар ёки компанияларнинг улар билан бизнес олиб бориши тақиқланишини англатади.
30 июнда Хитой Ҳонгконг миллий хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги қонунни қабул қилганди. Ушбу қонун айирмачилик, террорчилик, давлат ҳокимиятига путур етказиш, хорижий кучлар билан тил бириктириш каби жиноятлар олдини олишга қаратилган ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутади. Шунингдек, Хитой ҳукумати Ҳонгконгда маҳаллий қонунлар амал қилмайдиган махсус давлат хавфсизлик идораларини ташкил этган. АҚШ Хитойнинг бу ташаббусини Ҳонгконгнинг “мухторияти” ва “бир давлат – икки тизим” тамойилининг бузилиши деб қабул қилган.
Мавзуга оид
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
18:30 / 06.10.2024
Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсганини қайд этди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024