«Охири кўринмаяпти»: Москва мэрияси коронавирус «марафони» тўхтовсиз давом этаётганлигини маълум қилди
Охирги суткада Москвада 7279та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Шаҳарда кетма-кет уч кундан буён 7000дан ортиқ бемор аниқланмоқда.
Москвада коронавирус «марафони»нинг охири кўринмаяпти, деди Москва мэри ўринбосари Анастасия Ракова.
«Биз бу касаллик билан курашяпмиз, марафонимиз тўққиз ойдан бери давом этяпти ва унинг охири кўринмаяпти. Пандемия – бутун дунё ва мамлакатимиз, шаҳримиз илк марта дуч келган давр чақириғи бўлди», — деди Ракова.
Унинг сўзларига кўра, Москва ҳукумати вакцинация дастури ва коронавирус тарқалишига қарши курашиш тизими натижасида шаҳарда инфекцияни бир неча ой ичида енгишга умид қилмоқда.
Москвада 4 декабрдан коронавирусга қарши эмлаш бўйича аҳолини рўйхатга олиш бошланди. Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг айтишича, дастлабки беш соат ичида эмланиш учун 5000 киши рўйхатга ёзилган.
Биринчи босқичда тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари эмланади.
Россияда «Спутник V» вакцинаси августда рўйхатга олинганди. Ҳозирда вакцинанинг учинчи босқич синовлари ўтказилмоқда.
Маълумотларга кўра, охирги суткада Москвада 7279та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Шаҳарда кетма-кет уч кундан буён 7000дан ортиқ бемор аниқланмоқда. Москвада коронавирус юқтирганлар сони 654,8 мингдан ошган.
Мавзуга оид
20:08 / 25.09.2024
Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
18:35 / 17.09.2024
Москва областида 2025 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнати чекланиши мумкин
21:00 / 16.09.2024
Москва областида полициячи машинасида ўзбекистонлик болани босиб кетди
10:45 / 12.09.2024