Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида автомобил ювиш шохобчаси ходими ўзига топширилган Nexia’да ЙТҲга учради
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2020 йил 6 декабр куни тахминан соат 22:40да Давлатобод кўчасида (Спутник-9) автомобил ювиш шохобчаси ходими 22 ёшли Абдулла Е. ўзига топширилган "Nexia-3" автомобили калитидан фойдаланиб, автомобилда йўл қисмига чиқиб, Отабек Ж. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобил билан тўқнашган.

Тўқнашувга сабаб бўлган ҳолат ўрганилмоқда. ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмагани айтилади.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Нотаниш кишиларга автомобилингиз калитини топширманг. Унутманг, сиз йўқлигингизда транспорт воситангиздан фойдаланишлари мумкин, баъзи ҳолатларда бу аянчли оқибатларга олиб келади”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026