Жамият | 22:32
864
1 дақиқада ўқилади

Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди

Объектнинг бир нечта қисмларида бажарилган темир-бетон ўзаклар сифатсиз ҳамда лойиҳа талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда битказилгани маълум бўлди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш объектларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли тураржой объектида қурилиш материалларини сақлаш қоидалари бузилганлиги, қурилиш майдони ва унинг атрофи тез ёнувчан чиқиндилардан тозаланмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, объектнинг бир нечта қисмларида бажарилган темир-бетон ўзаклар сифатсиз ҳамда лойиҳа талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда битказилгани маълум бўлди ва объектдаги барча турдаги қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилди.

Масъулларга қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди. Лойиҳа талабларига мувофиқ бўлмаган ишларни буздириш бошланди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид