Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яхши ўқитувчи болани изланишга йўналтиради” — Тошкентда илмий-амалий тадқиқотлар конференцияси бўлиб ўтди
10 декабр куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида илмий мақолаларни халқаро андозалар асосида таҳрирлаш ва нашр этиш билан шуғулланадиган “Tadqiqot.uz” портали ўзининг йиллик ҳисоботини эълон қилди.
Тадбир давомида мақолаларига энг кўп иқтибос берилган олим ва олималар, энг кўп илмий мақолалар берган ОТМлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Тадқиқот” МЧЖ корхонаси раҳбари, юридик фанлари доктори, доцент Шоҳруд Файзиев портал олдига қўйилган мақсадлар, иш юритиш тартиби ва илмий мақолаларни нашрга тайёрлаш ишлари ҳақида сўзлаб берди.
“Tadqiqot.uz” порталида 26 та илмий журнал фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар бир журнал муайян ОТМ билан ҳамкорликда иш юритиб келмоқда. Ҳар ойда илмий-амалий тадқиқотлар конферецияларини ўтказиб келамиз.
Асосий мақсадимиз ёшларга илм йўлида алоҳида йўл очиб бериш. Бизнинг фаолиятимиз илмий ишларга ёшларни кўпроқ жалб қилиш ва улардан инновацион йўл билан ғояларни олиб ишлаб чиқаришга йўналтириш ҳисобланади.
2016 йилдан бери портал тасарруфидаги 26 та илмий журналда 5000 дан ортиқ илмий мақолалар тақриздан ўтказилди ҳамда конференция материалларида тезис ва илмий мақолалар сифатида эълон қилиб келинмоқда.
Шу билан бирга, биз илмий мақолани таҳрирлаш, рецензиядан, антиплагиатдан ўтказиш ҳамда журнал билан академик муносабатни йўлга қўйиб тадқиқотчилар учун кўприк вазифасини бажариб келяпмиз.
Биз нашр этган илмий мақолалар “Tadqiqot.uz” порталида туради ва у тўғридан тўғри Google scholar’да индексация қилинади, яъни эълон қилинган мақолага бошқа олимлар томонидан қизиқиш билдирилиши унга берилган иқтибос билан амалга оширилади. Бугунги тадбирда ҳам шундай олимларни тақдирладик. Жумладан, бир мақолага 32 маротаба мурожаат бўлган. Бу илмий тилда айтганда h-indeks деб юритилади”, — дейди Шохруд Файзиев.
“Яхши ўқитувчи болани излашга йўналтиради, ёмон ўқитувчи тайёр ҳақиқат беради”
Тақдирлаш тадбирида иштирок этган Тошкент Ислом академияси доценти, тарих фанлари номзоди Гавҳар Фузаилова Kun.uz мухбирига берган интервюсида бугунги кунда педагогика соҳасидаги илмий ишлар ҳамда муаммолар хусусида тўхталди.
“Биз илмий мақолаларимизда кўтараётган асосий мавзу бу — педагогик компетентлик, таълим тизимини инновацион технологиялар билан бойитиш, ўқитувчининг педагогик креативлигини ривожлантириш ҳисобланади. Бу муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Агар ўқитувчи изланмаса, ҳеч ким келиб унга тайёр дарс ўтиш шаклини бермайди.
Таълим тизимида мустақил таълимни ташкил этишни ўқитувчиларимизда кузатилаётган муаммо сифатида айтиш мумкин. Биз мактабда ҳам ўқувчини мустақил таълим олишга ўргатишимиз керак.
Яхши ўқитувчи болани излашга йўналтиради, ёмон ўқитувчи тайёр ҳақиқат беради. Тайёр билим берадиган эмас, ўқувчини бошқарадиган, йўналтирадиган педагогни замонавий ўқитувчи деб ҳисоблайман. Мен биламан, мана, сенга айтдим эмас, сен ҳам биласан, кел, мулоқотга киришайлик қабилида ўқувчи билан муносабат ўрнатиш керак”, — дейди тажрибали педагог ва олим.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026