Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ФХХ бўлимларидан бирида худкуш ўзини ўзи портлатди
Портлаш оқибатида олти киши жароҳатланган. Уларнинг бир нафари оддий фуқаро ва беш нафари ФХХ ходими эканлиги айтилмоқда.
Фото: ТАСС
Қорачой-Черкес Республикасининг Учкекен қишлоғидаги Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Малокарачевский райони бўлими биноси ёнида номаълум шахс ўзини ўзи портлатди. Бу ҳақда «112» Telegram-канали хабар қилди.
Қайд этилишича, эрталаб соат 7 яримларда ФХХнинг Малокарачевский райони бўйича бўлими биноси яқинида қўлбола портловчи қурилма портлаган. Портлаш оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.
Орадан беш соатча ўтгач, воқеа жойига автомобил келиб тўхтаган. Ундан тушган шахс бўлим томон югурган ва ўзини портлатиб юборган.
«112» Telegram-каналининг маълумот беришича, портлаш оқибатида олти киши жароҳатланган. Уларнинг бир нафари оддий фуқаро ва беш нафари ФХХ ходими эканлиги айтилмоқда.
Бошқа маълумотларга кўра эса, жароҳатланганлар орасида нафақат ФХХ, балки полиция ходимлари, жумладан ИИВнинг Қорачой-Черкес Республикаси бўйича эксперт-криминалистика маркази бўлим бошлиғи ўринбосари Аскер Абдуразаков ҳам бор.
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
09:17 / 05.05.2026