Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Подполковник Бекназар Ҳабибназарович Шаханов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Шаханов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Чимбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Сабит Абдижамилович Утамбетов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Чимбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар С.Утамбетов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Оқил Ахатович Ҳасанов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар О.Хасанов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Шоҳруҳ Шодиевич Шарипов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Шарипов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Зоҳиджон Жумабоевич Қаюмов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар З.Қаюмов Сирдарё вилояти ИИБ Гулистон шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Умиджон Эсонқулович Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У.Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
20:37 / 23.12.2025