Маълумки, МЖтКнинг 332-1-моддасига кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисми (30 фоизи)ни тўлашдан озод қилинади.

Мазкур қоида амалда қандай ишламоқда?

Маъмурий жарима учун 30 фоизлик чегирма электрон тўлов тизимлари (Payme, Click ва бошқа иловалар) орқали тўлов амалга оширилганида чегирмали 15 кунлик муддат барча ҳолатларда жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланмоқда. Яъни, ҳайдовчилар жарима тўлашдаги 30 фоизлик чегирмадан жарима солиш тўғрисидаги қарор расмийлаштирилган санадан бошлаб 15 кун муддат ичида фойдалана олишяпти холос.

Аслида қандай бўлиши керак? Муаммо нимада?

Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ҳам қайд этилишини ҳисобга олсак, ушбу ҳолатларда жаримани тўлашда ҳайдовчиларда яхшигина муаммолар келиб чиқаётганини айтиш мумкин.

МЖтК 309-1-моддасининг учинчи қисмига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан 3 кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

МЖтК 332-1-моддасига кўра, жарима тўлашдаги чегирма ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эмас, балки ўша қарор ҳуқуқбузарга топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида қўлланиши лозим.

Муаммо шундаки, амалиётда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун белгиланган жаримани тўлашдаги чегирмали муддат жарима солиш тўғрисидаги