Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пойга уюштирган автобус ҳайдовчилари бир йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Жорий йилнинг 5 декабр куни Тошкент шаҳрида 72- ва 148 сонли автобус йўналишлари ҳайдовчилари кимўзарга ҳаракатланиб, тўқнашув содир этгани хабар берилганди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани маъмурий суди томонидан 2020 йил 11 декабр санасида мазкур ҳолат кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани маъмурий суди 2020 йил 4 декабр куни “2-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 72-йўналишдаги автобус ҳамда “5-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 148-йўналишдаги автобус ҳайдовчилари томонидан содир этилган ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган ҳуқуқбузарлик иши юзасидан расмийлаштирилган баённома ва тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқди.
Суд қарорига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128- ва 134-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун ҳар икки ҳайдовчига нисбатан бир йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026