Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asialuxe Travel: қишки таътилни ўтказадиган ТОП-4 йўналиш
Қишнинг ўртасида, айниқса, яхши дам олишга эҳтиёж сезилади. Ўзингизда шижоатни тўлиқ қайта тиклашнинг қулай ва ажойиб усули – бу саёҳат қилиш ва кайфиятни ўзгартиришдир.
Asialuxe Travel компанияси ушбу қишки таътилни ажойиб ўтказиш учун ТОП-4 манзилни тайёрлаб қўйди.
Мальдив ороллари
Мальдив ороллари ажойиб қуёшли об-ҳаво, тоза сув ва оқ пляжга эга. Кундузи сиз шўнғишдан, ҳозирда жуда зарур бўлган D витаминини олишдан ва туннинг бошланиши билан машҳур ошпазларнинг таомларини татиб кўришдан, океан садоси остида мулоҳаза қилишдан завқланишингиз мумкин.

Шунингдек, Мальдив оролларида сиз тўй ва асал ойини нишонлашингиз мумкин. Тасаввур қилинг: сиз ва жуфтингиз чексиз океан фонида. Бундай лаҳзалар кўп йиллар давомида хотирада сақланиб қолиши шубҳасиз.
Тўғридан-тўғри рейсли саёҳат тўпламлари ва авиачипталар қуйидаги саналарда мавжуд:
- 12.01.2021 – 19.01.2021 й.
- 19.01.2021 – 26.01.2021 й.
Анталия
Анталия ўзининг ҳашаматли Ultra All Inclusive тизими билан машҳур. Қаерга боришни ёки қаерда овқатланишни ўйлашнинг ҳожати йўқ. Анталияда жуда кўп бўлган беш юлдузли меҳмонхоналар ҳудудида ўйин-кулги учун барча нарса бор.

Қишки Анталия ташқи макон ихлосмандлари учун жуда мос: ҳар қандай экскурсиялар ва сайрлар сизни арзон нархлар билан ажаблантиради ва саёҳатнинг ўзи тинч ва сайёҳлик ҳаяжонисиз бўлади.
Экскурсиялар билан бир қаторда, сиз курорт муолажаларига вақт ажратишингиз мумкин. Қишда нархлар сезиларли даражада пасаяди ва сизга сайёҳлик мавсуми авж олган пайтдан кўра кўпроқ эътибор берилади. SPA марказлари аксарият меҳмонхоналарда мавжуд. Агар сиз турк ҳаммомига ташриф буюрмаган бўлсангиз, Asialuxe Travel у ерга албатта ташриф буюришингизни тавсия қилади.
Анталияга тўғридан-тўғри парвоз билан сайёҳлик тўпламлари ва авиачипта қуйидаги кунларда мавжуд:
- 14.12.2020 й.
- 29.12.2020 й.
- 08.01.2021 й.
- 18.01.2021 й.
- 28.01.2021 й.
Истанбул
Сирли, дабдабали, муҳташам... Истанбул ҳақида афсоналар тўқиш мумкин ва сиз у ерга бир марта ташриф буюрганингиздан сўнг, сиз бу шаҳарни саёҳатдан кейин қоладиган очиқлик ва илиқлик учун севиб қоласиз.

Қишки Истанбул барча савдо марказларида мавжуд бўладиган ажойиб чегирмалар билан машҳур. Нисбатан кичик бюджетга сиз шкафни келгуси йиллар учун сифатли янгилашингиз мумкин.
Харид қилиш терапиясидан ташқари, сиз ўзингизни ҳақиқий шарқона эртакка шўнғитасиз: кўрилган ва кўрилмаган таомлар, ақл бовар қилмайдиган саройлар ва ўзгача сеҳрли муҳит сизни бефарқ қолдирмайди.
Шу билан бир қаторда, қишда сиз Истанбул яқинида жойлашган Улудағ тоғ марказига ташриф буюришингиз мумкин.
Истанбулга саёҳат пакетлари ва авиачипталар қуйидаги кунларга белгиланган:
- 09.12.2020 й.
- 16.12.2020 й.
- 23.12.2020 й.
- 30.12.2020 й.
- 06.01.2021 й.
Дубай
Денгиз ёнида қорайишни, дунёдаги энг зўр ресторанларда овқатланишни ва замонавий меъморчиликдан завқланишни истайсизми? Сизга шовқин-сурондан илиқ ва замонавий Дубайга қочиб кетишни таклиф қиламиз. Чиройли машиналар, бинолар ва ақл бовар қилмайдиган харид қилиш фестивали – бу Дубайнинг кичик бир қисмидир. Сув муолажаларидан баҳраманд бўлишни, масжидни зиёрат қилишни ва Бурж Халифа ёнида суратга тушишни маслаҳат берамиз.

Дубайга доимий рейслар ҳафтасига беш марта «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг қулай авиалайнерларида амалга оширилади.
Юқоридаги барча рейслар қулай, замонавий, кенг самолётлар, яъни Airbus A320neo, Boeing 787 Dreamliner ва бошқа самолётлар ёрдамида амалга оширилади, уларда сизнинг парвозингиз чарчоқсиз ва хавфсиз бўлади.
Asialuxe Travel сайёҳлик оператори 2018 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий вазифаси – бу барча истакларни ва ҳар қандай бюджетни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон аҳолисига таътилни чет элда ўтказишда ёрдам беришдир. IT-технологияларининг сўнгги ютуқларини жорий этиш ҳисобига, хизматлар савдосини оптималлаштириш авиачипта ва саёҳат пакетларини сотиб олиш жараёнини максимал даражада соддалаштиришга имкон берди.
Шунингдек, Asialuxe Travel ҳар бир сайёҳга алоҳида ёндашади ва унинг истакларини инобатга олган ҳолда, у ёки бу саёҳат пакетини таклиф қилади. Шу тариқа, Мальдив оролларининг машҳур курортларида таътил янада арзонлашади.
Саёҳат пакетлари нархлари билан компаниянинг www.asialuxe.uz веб-сайтида танишишингиз ёки +99871 2017777 рақамига қўнғироқ қилиб, олдиндан банд қилишингиз мумкин. Шунингдек, саёҳатни шаҳардаги барча сайёҳлик агентликлари орқали буюртма қилишингиз мумкин. B2B ҳамкорлиги учун биз Ўзбекистоннинг сайёҳлик корхоналари ва авиакассаларини таклиф қиламиз ҳамда юқоридаги телефон рақамига мурожаат қилишни сўраймиз. Asialuxe Travel компанияси самарали ҳамкорликка тайёр.
Манзил: Тошкент шаҳри, Саид Барака кўчаси, 24
Телефонлар: +99871 2017777, +99899 8308788, +99899 4438788
Telegram: t.me/asialuxe
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Веб-сайт: www.asialuxe.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
Мавзуга оид
14:59 / 06.06.2026
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди
17:00 / 14.05.2026
Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналарига қандай тезроқ ва арзонроқ бориш мумкин: Asialuxe Travel Аланя (GZP) орқали қулай йўналиш очмоқда
19:00 / 08.05.2026
Табиат, тинчлик ва саломатлик: Карлови Вари бўйлаб саёҳат ота-онага совға учун энг яхши танлов
17:00 / 19.02.2026