«Ҳурматли бош прокуроримиз ва унинг учта ходими томонидан қилинаётган жиноятлар ҳақида айтиб бермоқчиман», — деган эди Жасур Фозилов ўз мурожаатномасида.

Бош прокуратура Ахборот хизматининг баёнотига кўра, идора томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг (исми очиқланмаган) Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.

Бухоро шаҳар прокуратураси

Аризасида у шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 кв.метрининг ҳақиқий нархи 20 млн сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябр ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.

Ушбу ҳолат бўйича Ж.Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабр куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.

Ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилган Ж.Фозилов бу машмашалар 10 млрд сўм солиқни яширган тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш)га асосан иш қўзғатиш билан боғлиқлигини маълум қилган.

Бухоро шаҳри прокурори Ж.Фозилов. Фото: «Дарё»

Ж.Фозилов Солиқни тўлашдан бўйин товлаб юрган тадбиркорлар Бош прокурор Н.Йўлдошев билан таниш эканлиги, уни орқа қилиб фаолият кўрсатишганини иддао қилган.

«Mustahkam qurilish development» компанияси раҳбари З.Ж. ҳамда йирик тадбиркор А.К.га нисбатан олиб бораётган хатти-ҳаракатим ўз жойида тўхтатиб қўйилди. Бу шунчалик тез содир бўлдики, ҳатто бўйнимга менга дахли йўқ ишларни илишга уринишмоқда»,