Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Украина президентига ишонч ёрлиғи топширди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қурмонов 11 декабр куни Мариинский саройида Украина президенти Владимир Зеленскийга ишонч ёрлиғи топширди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, маросим ишонч ёрлиқларини топшириш ва Украина президентининг нутқи билан чегараланди.
Украина раҳбари ўз сўзида Ўзбекистон Украинанинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги экани, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга интилаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июн ойида Алишер Қурмонов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси этиб тайинланганди.
А. Қурмонов аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
21:32 / 16.01.2026
Украинада янги коррупцион можаро. Нишонда – Тимошенко
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
19:12 / 16.01.2026
Киевда юзлаб кўп қаватли уйлар иссиқлик ва светсиз қолди (фотолар)
13:40 / 16.01.2026