«Тонировка» учун рухсатнома бериш тартиби ўзгаради
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун онлайн тарзда рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши мумкин.
Белгиланишича:
- 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади;
- “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:
- автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини;
- автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини;
- қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламент бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини;
- давлат хизматини кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилишини;
- ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади ва таъминлайди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади;
- қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўллайди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
07:40 / 13.09.2024
Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
16:22 / 09.07.2024
Ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарималарни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар билдирди
08:39 / 09.07.2024