Жаҳон | 14:31 / 16.12.2020
3782
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 10дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди

Ноябр ўрталарида Бадахшон вилоятида “Толибон” жангариларининг полиция постига қуролли ҳужуми натижасида камида 12 нафар полициячи ҳалок бўлган, 10 нафари жароҳатланганди.

 “Толибон” ҳаракати жангариларининг Боғлон вилоятидаги блокпостга уюштирган ҳужуми оқибатида Афғонистон хавфсизлик кучларининг 13 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар берди.

 Телеканал хабарида айтилишича, ҳужум Пули-Хумри шаҳрининг Вазиробод туманида амалга оширилган. Пули-Хумри полицияси толиблар ҳужум уюштирганини тасдиқлади.

Ўз навбатида, 1TV телеканали ўз манбасига таяниб Урузғон вилоятида “Толибон” жангарилари ҳужуми оқибатида 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилди.

Ноябр ўрталарида Бадахшон вилоятида “Толибон” жангариларининг полиция постига қуролли ҳужуми натижасида камида 12 нафар полициячи ҳалок бўлган, 10 нафари жароҳатланганди.

 Афғонистон ҳукумат кучлари ноябр бошларида Қандаҳор вилоятида ўтказган амалиёт давомида “Толибон” ҳаракатининг 100дан кўпроқ жангарисини йўқ қилганди.

Мавзуга оид