Жаҳон | 17:20 / 16.12.2020
5451
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШ санкцияларини Туркиянинг суверен ҳуқуқларига қарши ҳужум деб атади

 15 декабр куни АҚШ Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олгани учун санкциялар жорий этди.

Фото: AP Photo/Burhan Ozbilici

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Россиянинг С-400 зенит тизимларини сотиб олганлиги учун АҚШ томонидан киритилган санкцияларни мамлакат суверен ҳуқуқларига қарши амалга оширилган ҳужум деб атади.

"Бу қарор – мамлакатимизнинг суверен ҳуқуқларига қарши амалга оширилган ҳужум. Бундан асосий мақсад – бизни мудофаа саноати соҳасида қарамга айлантириш. АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш масаласида бизнинг шартларимизга тўғри келмади, санкцияларни эса эҳтиёжимизни бошқалар ёрдамида қондирганимиз учун киритишди. Биз мудофаа саноатимизни янада мустақил қилиш учун икки баравар кўпроқ ишлаймиз", - деди Туркия президенти.

15 декабр куни АҚШ Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олгани учун Туркия мудофаа саноати котибияти, унинг раҳбари Исмоил Демир ва яна уч мансабдор шахсига нисбатан санкциялар жорий этди.

 АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ Туркияни С-400 сотиб олиниши америка ҳарбийлари ва техникасини хавф остига қўйиши, Россия мудофаа секторига катта маблағлар тақдим қилиши ҳамда Россиянинг Туркия қуролли кучлари ва мудофаа саноатига киришидан бир неча марта огоҳлантирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид