Гулистонда «Save Aral» оммавий югуриш марафони ташкил этилди
2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 15 декабр куни Гулистон шаҳрида «Янги нафас» лойиҳаси асосида «Save Aral», яъни «Оролни қутқарамиз» шиори остида оммавий югуриш тадбирлари ўтказилди.
Марафон Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон ҳамда Енгил атлетика федерациялари ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.
Тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қарийб минг нафар аҳоли вакиллари фаол иштирок этишди. Оммавий югуриш марафони байрамона руҳда ташкиллаштирилиб, унинг якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар 2021 йил апрел ойида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлиб ўтадиган Республика финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Марафон ғолиб ва совриндорлари
2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида
Ўғил болалар:
1. Исмоилов Исломжон
2. Тўйчиев Насимбой
3. Маҳмудов Исломбек
Қизлар:
1. Имомалиева Арофат
2. Туронова Нодира
3. Абдумаликова Меҳруза
Катталар ўртасида
Эркаклар:
1. Беков Бекзод
2. Қосимов Мирзо
3. Қодиров Бекпўлат
Аёллар:
1. Антропова Даря
2. Шамирова Моҳинур
3. Бондалетова Деспина
Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Югуриш марафонида «Энг кекса иштирокчи», деб 62 ёшли Кавляметов Медат топилган бўлса, 5 ёшли Тоҳиржонов Бахтиёрбек «Энг ёш иштирокчи» номинациясида ғолиб бўлди.
Оммавий югуриш марафонини Сирдарё вилоятида ташкил этишда Республика ишчи гуруҳига яқиндан кўмаклашгани учун вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Оммавий ва болалар спортини ривожлантириш бўлими бошлиғи Анвар Бўронов «Энг яхши ташкилотчи» номинацияси ғолиби бўлди.
Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар, номинациялар соҳиблари ва республика ишчи гуруҳи вакиллари вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда 20, 15 ва 10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
-
Россия дронлари Миколайив ва Сумига ҳужум қилди
Жаҳон | 10:45
Мавзуга оид
12:58 / 21.01.2025
Хитойда дунёда биринчи бўлиб роботлар ва инсонлар ўртасида марафон ўтказилади
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
17:10 / 26.10.2024
Инсон матонати – 61 ёшида супермарафонда ғолиб чиққан австралиялик чўпон
10:50 / 14.10.2024