Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Европада 2021 йил бошида коронавируснинг янги тўлқини юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди
ЖССТ жамоатчиликни бефарқ бўлмасликка ва байрамлар арафасида қўшимча хавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рождество ва янги йил байрамлари нишонланиши сабабли 2021 йил бошида Европада коронавируснинг янги тўлқини юз бериши эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.
"2021 йилнинг дастлабки ҳафталари ва ойларида коронавирус тарқалишининг юқори хавфи мавжуд ва бунинг олдини олишни истасак, биргаликда ишлашимиз зарур", - дейилади ЖССТнинг Европадаги бўлинмаси баёнотида.
Таъкидланишича, Европа ҳудудида коронавируснинг кенг миқёсда тарқалиши давом этмоқда.
ЖССТ жамоатчиликни бефарқ бўлмасликка ва байрамлар арафасида қўшимча хавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқда. Экспертлар рождество ва янги йилни кўчада нишонлашни, байрам иштирокчиларига эса ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлашни маслаҳат берган.
Бино ичида байрам нишонлашда эса меҳмонлар сони чекланиши кераклиги тавсия қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:00
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
09:44 / 08.07.2026