Фан-техника | 16:30 / 16.12.2020
13621
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz 1,5 миллиард сўмдан кўпроқ соврин фондига эга ўйин ўтказмоқда

Фото: Mobiuz

"Mobiuz билан бахтли миллионлар" акцияси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларидан 113 нафар ғолиб аниқланади.

Mobiuz мобил оператори абонентлари нафақат мобил алоқанинг барча афзалликларидан фойдаланишлари, балки бир вақтнинг ўзида катта совринларни ютиб олишлари мумкин. Компания томонидан ҳар йили ўтказиладиган акциялар совринлари сони ва ҳажми ошиб бормоқда.

Операторнинг навбатдаги акцияси компаниянинг мобил алоқа бозордаги фаолиятига 6 йил тўлганлиги муносабати билан ҳамда Янги йил арафасида бошланди. "Mobiuz билан бахтли миллионлар" акцияси иштирокчилари 2020 йилнинг 10 декабридан 2021 йилнинг 10 февралигача имкониятлар тўплаб, 350 миллион сўмгача бўлган пул ютуқларини ютиб олишлари мумкин.

Mobiuz бундай ўйинларни ўтказиш тажрибасига таянган ҳолда мазкур акция шартларини иложи борича соддалаштирди. Унда иштирок этиш учун компаниянинг абоненти бўлиш (жисмоний шахслар учун ҳар қандай тариф режаларидан фойдаланиш) ҳамда 35 минг сўмлик 5555 МБ (*102*5555#) махсус Интернет-тўпламини фаоллаштириш кифоя.

Ҳар бир фаоллаштирилган тўплам битта имкониятга тенг. Абонентлар чексиз тўпламларни фаоллаштиришлари ва шу билан ютиш имкониятларини оширишлари мумкин. Тўпланган имкониятларни *161# USSD-буйруғи ёрдамида кузатиб бориш мумкин. Абонент томонидан тўпланган ҳар бир имкониятга 10 февралдан кейин ноёб ИД-код берилади ва акция иштирокчиси бу ҳақида SMS-хабар шаклида маълумот олади.

Умумий ҳисобда 113 та абонент "Mobiuz билан бахтли миллионлар" акциясининг ғолибига айланади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоятнинг ҳар бирида 8 тадан пул соврини (1 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача) ўйналади. 350 миллион сўмга тенг бош соврин эса акциянинг барча иштирокчилари ичидан битта ғолибга насиб қилади.

"Mobiuz билан бахтли миллионлар", – бу мобил алоқа операторининг яна бир йирик лойиҳасидир. Ушбу акция туфайли абонентлар катта пул совринларини ютиб олишлари ва орзу-ниятларини амалга оширишлари мумкин. Ғолибларни аниқлаш маросими бўлиб ўтадиган сана ва жойи тўғрисида оператор кейинроқ маълумот беради”, - деди Mobiuz компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Mobiuz билан бахтли миллионлар акцияси ҳақида кўпроқ маълумотни ҳавола mobi.uz/uz/discounts/discounts/21949 орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид