Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобадаги каби воқеа қайтарилмаслиги учун ҳар бир лойиҳа экспертизасига алоҳида эътибор берилмоқда – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ мутахассиси
Бугун, 16 декабр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 2020 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда 2021 йилдаги режалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Хорижий молиявий ташкилотлар билан ишлаш, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш бўлими бошлиғи Ҳасан Ҳасанов Сардоба фожиаси каби ҳолатлар яна юзага келмаслиги учун нималар қилинаётгани ҳақида маълумот берди.
“Ҳозирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ доирасида бир қатор ГЭСлар қурилмоқда. Сардобадаги каби воқеа қайтарилмаслиги учун ҳар бир лойиҳанинг экспертиза жараёнларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Масалан, ҳозир Пскент ГЭСи қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатлари Осиё Тараққиёт банкининг техник кўмаги ёрдамида Германия компанияси томонидан экспертизадан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, экспертиза жараёнига бир қатор Россия университетлари ҳам жалб қилинган.
Шунингдек, жамиятимиз қошида ҳам ҳар бир соҳадан мутахассислар жалб қилиниб, экспертлар гуруҳи ташкил қилинган. Ҳар бир лойиҳа тармоқ илмий кенгашига киритилишидан олдин экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқиб маъқулланади. Шундан кейин Қурилиш, Молия ёки Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги каби бошқа органларга экспертизага киритилади. Ҳамма жойдан экспертизадан ўтганидан сўнг лойиҳанинг техник асосларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Шунинг учун ишонтириб айтаманки, бизда бу каби ҳолатлар бўлмайди.
Бундан ташқари, қурилганига анча вақт бўлган Чорвоқ тўғонини ўрганиш бўйича Франция Тараққиёт агентлиги мутахассислари жалб қилинган. Агентлик Чорвоқ ГЭСи хавфсизлигини ошириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида сейсмик датчиклар ва ишламай қолган датчикларни алмаштириш бўйича ишлар қилинмоқда”, - деди «Ўзбекгидроэнерго» АЖ мутахассиси.
Мавзуга оид
18:50 / 29.04.2026
Қиймати 365 миллион доллар бўлган Юқори Пском ГЭС қурилади
15:16 / 31.12.2025
«Ўзбекгидроэнерго» АЖга Сангиновнинг ўғли янги раҳбар бўлди
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
09:58 / 03.11.2025