Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартибига ўзгаришлар киритилди
“Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Халқ таълим вазирлиги хабарига кўра, ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ўқувчилар 5-синфдан (аввал 2-синфдан), мактаб-интернатларга 7-синфдан (аввал 5-синфдан) қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатлар ҳар йили 1–30 июн кунлари (аввал 1-30 июл) қабул қилинади. Ўқувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 5 тадан 3 тага қисқартирилди;
Ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари эндиликда Давлат тест маркази томонидан (аввал мактаб комиссияси) ўтказиладиган бўлди. Саралаш натижаларига кўра ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига баллар кетма-кетлиги бўйича (аввал 70 фоиздан юқори бўлса) белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
Мавзуга оид
19:42 / 22.04.2026
Мактабларда 12 йиллик таълимга қачон ўтилади? – масъуллар жим
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026