Технология | 14:00 / 17.12.2020
5306
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG: Дўстлар ва яқинларга ижобий ҳислар ҳамда табассум ҳадя этувчи совғалар тақдим этамиз

Тез кунларда дунё янги 2021 йилни кутиб олади. Маълумки, ушбу байрам одатда оила ва дўстлар даврасида нишонланади. Бироқ яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, айрим кишилар янги йилни ёлғиз кутиб олишади ва бу орқали ўзларига хотиржамлик ва осойишталикни бахш этишади. Янги йил совғалари билан боғлиқ жиҳат эса ўзгаришсиз қолмоқда. У хоҳ оила аъзолари, дўстлар ёки ўзингиз учун аталган совға бўлсин.  LG Electronics (LG) ҳар қандай дидга мос келувчи совғаларни танлаш масаласини ҳал қилди.

Meridian билан ҳамкорликда ишланган, тиниқ ва ва кенг овозга эга, симсиз LG Tone Free қулоқчинлари, бактерияларни тозалаш функциясига эга UVnano зарядлаш қутиси янги йил учун аъло даражадаги совғага айланади. Ушбу қулоқчинлар ўз фаол турмуш тарзига эга, сўнгги урфларни кузатиб борувчи, нафақат долзарб дизайн ва замонавий технологиялардан фойдаланиш, балки овоз сифатини ҳам муҳим санайдиган кишилар учун яратилган.

Одамлар гигиена ва хавфсизлик масалаларидан хавотирда бўлган ҳозирги вазиятда кўпчилик ультрабинафша нурлари ёрдамида қулоқчинларнинг ўзини-ўзи тозалаш функциясини айниқса ўзгача қадрлайди. LG Tone Free  FN6 тўпламида ультрабинафша рангдаги диодли ёритгичли UVnano қувватлантириш имконияти мавжуд бўлиб, у 10 дақиқа мобайнида 99 фоизгача бактерияларни йўқ қилади.

LG  Tone Free қулоқчинларини Буюк Британиянинг Meridian компанияси билан ҳамкорликда яратган. Шу сабабли улар мусиқа тинглаш вақтида ҳам, қўнғироқлар пайтида ҳам бетакрор, тиниқ ва юқори сифатли товушларни ижро эта олади. Қулоқчинлар суҳбатлар вақтида овозлар тиниқлигини таъминлайди, атрофдаги шовқинни пасайтириш функцияси билан жиҳозланган, шунингдек, максимал хавфсизлик мақсадида муҳим хабар ёки атрофдаги товушларни эътиборсиз қолдиришга йўл қўймайди.

Янги қурилма намликдан сақлаш IPX4 стандартига мос ва ихчам батарея билан жиҳозланган. Унинг яна бир афзаллиги бу – нархининг жуда арзонлиги.

Мусиқа ва қизиқарли подкастларни қулоқчин тақмасдан тинглашни хуш кўрувчилар учун LG XBOOM Go Bluetooth – карнайлари аъло даражадаги совғага айланади. Силлиқ чизиқлари ва қизиқарли дизайни сабабли замонавий қурилмаларни хуш кўрувчилар учун у ёқимли совға бўлади. Хилма-хил рангдаги думалоқ ёритиш мосламаси эса кишига байрамона кайфият бағишлайди.

Ихчам LG XBOOM Go карнайлари билан кутиб олинган янги йил кечаси ёрқин, қувноқ ва хотирада қоладиган кўринишда ўтади. Ахир унга дунё бўйлаб машҳур бренд Meridian билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган аъло овоз ҳамроҳлик қилади. LG XBOOM Go PL7 карнайларини танлаш орқали эса байрам онларини тонггача давом эттириш мумкин. Чунки у 24 соат давомида ишлайди. Карнайдан чиқувчи овоз байрам муҳитини янада кучайтиради ва оташин суръатларда рақсга тушиш учун завқ бағишлайди.

LG XBOOM Gо ихчам карнайлари ва LG Tone Free қулоқчинларини танлаш орқали янги йил учун аталган бу каби совғалар дўстлар ва яқинларга фақат ижобий ҳислар ҳамда табассум ҳадя этишига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
#LG
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид