Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж мэрияси раҳбариятда аёллар кўпайиб кетганлиги учун жаримага тортилди
Франция дунёда компаниялар директорлар кенгашида аёллар улуши энг юқори бўлган мамлакат ҳисобланади.
Франция давлат хизмати вазирлиги Париж мэриясини раҳбарлик лавозимларида аёллар сони кўпайиб кетганлиги учун 90 минг евро жаримага тортди.
2018 йилда мэриядаги раҳбарлик лавозимларига 11 нафар аёл ва беш нафар эркак тайинланган. Бу раҳбарлик лавозимларида бир жинсдагиларнинг улуши 60 фоиздан ошиб кетмаслиги тўғрисидаги 2013 йилда қабул қилинган қонунга зиддир. Париж мэриясида 2018 йилда аёллар улуши 69 фоизни ташкил этган.
"Бу бемаъни, адолатсиз, масъулиятсиз ва хавфли жарима", - деди шаҳар мэри Анна Идалго.
Унинг сўзларига кўра, тенгликка эришиш учун "эркаклар ўрнига аёлларни тайинлаш суръатини янада тезлаштириш керак".
Франция шунингдек, хусусий секторда ҳам гендер тенглигига эришишга ҳаракат қилмоқда. Spencer Stuart ҳисоботига кўра, Франция дунёда компаниялар директорлар кенгашида аёллар улуши энг юқори бўлган мамлакат ҳисобланади – 44,6 фоиз. АҚШда бу кўрсаткич 28, Буюк Британияда 33,8, Японияда 11 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026