Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурди
Ўзбекистон МДҲ ҳудудида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев жума куни МДҲ давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди.
«Меҳнат муҳожирлари ҳужжатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини яратиш вақти келди. Шу мақсадда биз меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этамиз», - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президентининг қўшимча қилишича, бугунги кунда МДҲ давлатларида ишлаётган фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш долзарб масала саналади. Шу билан бирга, ҳам давлат ва бизнес, ҳам ишчиларнинг манфаатларини бирлаштириш ва ҳисобга олиш зарур.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев МДҲда саноат кооперациясининг кенг қамровли дастури ишлаб чиқишни таклиф қилди. Гап машинасозлик, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика соҳасидаги қўшма кластерлар ҳақида боряпти.
Мавзуга оид
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025