Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев 12 май куни ташриф билан мамлакатимизга келган Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейра билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон – Бразилия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, сиёсий ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, кимё, электротехника, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги, селекция, туризм, спорт ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари кун тартибида бўлди.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Ҳукуматлараро комиссия тузиш таклиф этилди.

Томонлар халқаро даражадаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
08:55
Ўзбекистонда Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
17:48 / 23.06.2026