Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга қизиқишини ошириш бўйича айрим режалар маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонга туристик оқимни ошириш мақсадида аэропортларда рақобатбардош муҳит яратиш чоралари кўрилмоқда, деб маълум қилди бош вазир ўринбосари, Туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.
«Кейинги йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга парвозни амалга оширадиган авиакомпанияларнинг ҳам, рейсларнинг ҳам сонини кўпайтириш режалаштирилган. Бунинг учун янги тизим ишлаб чиқиляпти. Мамлакат транзит майдон бўлиши учун авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш харажатлари 3300 доллар, авиакеросин нархи 500-550 доллар нархда бўлиши белгиланган. Бу – авиакомпаниялар қизиқишини оширади.
Хитой, Малайзия, Индонезия, Покистон, Ҳиндистон, Туркия, Россия, Араб кўрфази давлатлари билан Ўзбекистондан транзит парвозларни амалга ошириш бўйича интенсив музокаралар олиб бориляпти.
Шунингдек, мамлакатлар авиарейсларни тиклашга қарор қилиши Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолатга ҳам боғлиқ. Бу борада мамлакатда ҳозир вазият стабил. Мамлакатга кираётганларнинг коронавирус билан оғриган-оғримагани қатъий назорат қилиняпти. Ўзбекистонга коронавирус импорт бўлмаяпти, деб айта оламиз. Келаётганлар орасида касаллик қайд этилганлар кўрсаткичи 0,2–0,3 фоизни ташкил қилади», – дея Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонга ёш сайёҳлар оқимини жалб қилиш учун ҳам ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ёш сайёҳлар категориясига мос янги маҳсулот яратиш учун туристик фирмаларга 100 млн сўмгача грант берилиши белгиланган.
Таҳлиллар Ўзбекистон учун туризм бозорида энг яхши йўналиш зиёрат туризми эканини кўрсатмоқда.
«Индонезия, Бангладеш, Малайзия, Покистон, Туркия, араб давлатларидан ислом маданиятини кўриш учун келадиган сайёҳларни жалб қилиш мумкин. Россиядан ҳам ислом, ҳам насроний маданиятлари, Исроил ва Европа давлатларидан яҳудийликка оид ёдгорликлар, Япония, Корея, Хитой, Ҳиндистондан Сурхондарёда кўплаб учратиш мумкин бўлган буддизм маданиятига оид обидаларни кўриш учун зиёратчилар келади.
Йил якунигача Индонезиядан илк рейс амалга оширилиши кутилмоқда», деди Азиз Абдуҳакимов Тошкент ёшлар форуми доирасида журналистларга берган интервьюсида.
Мавзуга оид
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
17:45 / 23.12.2025
Янги FlyOne Asia авиакомпанияси Ўзбекистонда 2026 йил апрелида иш бошлайди
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025