Ўзбекистон | 14:08 / 19.12.2020
3334
2 дақиқада ўқилади

Айрим тадбиркорлар ҚҚСни 3 ойда бир марта тўлаши мумкин бўлади — Молия вазири ўринбосари

Айланма маблағи 1 миллиард сўмдан ошмаган кичик корхоналар қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботни ҳар уч ойда топшириши, шунингдек, тўловларни ҳам ҳар чоракда амалга ошириши мумкин.

Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармони билан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосида ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ушбу нормани келгусида ҳам сақлаб қолиш ва уни Солиқ кодексида доимий равишда назарда тутиш ҳақида гапирди.

«Солиқ тўловчилар чоракда бир маротаба ҳисобот топшириб, 3 ойда бир марта ҚҚС тўлайди. Бу ерда айланма маблағи 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар ҳақида гап кетяпти», — дея қайд этди Султонов.

Молия вазири ўринбосарининг ҳисоб-китобига кўра, айни пайтда 10 мингга яқин тадбиркорнинг айланма маблағи 1 миллиард сўмгача бўлиб, айнан чоракда бир марта ҚҚС тўлаш имконияти эвазига 220 миллиард сўм тадбиркорлар ихтиёрида қолади.

Маълумот учун, 2021 йилда базавий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаб қолиш кўзда тутилган. Жумладан, қўшилган қиймат солиғи 15 фоиз, фойда солиғи 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, бюджет ташкилотларидан  ижтимоий солиқ 25 фоиз, қолган субъектлардан 12 фоиз, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун айланма солиғи 4 фоизлик ставкалар  сақланиб қолинмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда