Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирлигида 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган
Маданият вазирлигида амалда етказиб берилмаган маҳсулотлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бюджет ижросига қараб ислоҳотларнинг қандай кечаётганини билиб олиш мумкин.
“Тўғри, бу йил осон бўлмади. Шунга қарамасдан 9 ой давомида кўп иш қилинган. Бироқ муаммолар ҳам етарли. Айниқса, маҳаллий бюджетлар билан боғлиқ тизимли муаммоларнинг сақланиб қолаётгани ҳудудлар палатаси сифатида бизни ташвишлантириши табиий. Хусусан, маҳаллий бюджетларда ҳосил бўлган қўшимча маблағларнинг 10 фоизини жамоатчилик таклифларига кўра йўналтиришнинг самарали, очиқ ва шаффоф тизимини яратишга эҳтиёж бор. Умуман, маҳаллий бюджетларга қўшимча манбанинг аниқланиши ва сарфланиши масалаларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ”, - дейди Танзила Норбоева.
Қайд этилишича, Сенат шу йилнинг октябр ойида Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида маҳаллий бюджетлар қўшимча даромадлари ҳисобидан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганган. 146,5 млрд сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Қурилишда қарийб 8 млрд сўмлик харажатлар ортиқча ва юқори нархларда киритилган. Бажарилмаган ишлар учун 1 млрд 600 млн сўмлик харажатлар қўшиб ёзилган.
Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, 9 ой давомида бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 764та қонун бузилиши ҳолати, жумладан, 468та жиноят аниқланган. Етказилган зарар - қарийб 220 млрд сўм.
“Аксарият қонунбузилиш ҳолатлари таълим тизимида кузатилган. Тизимда умуман ишламайдиган одамларга йиллар давомида ойлик ёзиб келинган.
Вазирликлар ва ҳокимликларда ҳам аҳвол шу. Маданият вазирлигида амалда етказиб берилмаган маҳсулотлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган. Биз: “Моддий-маданий мерос объектларига қаранглар, маданият марказлари хароб аҳволда”, десак пул йўқ дейишади. Амалда эса аҳвол мана бундай.
Албатта, жавобгарлик муқаррар, ундан қочиб кетиб бўлмайди. Муаммо, бунга шароит яратиб бераётган омиллар: очиқлик таъминланмаган, масъулият йўқ, назорат суст!
Тизим раҳбарлари бу хусусида бош қотиришлари шарт. Акс ҳолда, бу каби ҳолатлар ҳали-бери тугамайди”, - деди Сенат раиси ўнинчи ялпи мажлисда.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026