«Хато қилишдан қўрқманг». Шерзод Шерматов ёшларга муваффақиятли бўлиш учун тавсиялар берди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 18 декабр куни “Тошкент ёшлар форуми – 2020” доирасида ташкил этилган “Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш истиқболлари” сессиясида ёшлар билан учрашди.
Ўз чиқиши давомида вазир муваффақиятга эришиш борасида ёшларга тавсиялар берди, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
“Ўқиган, кўрган, эшитган нарсаларингиз ҳақида фикрланг, танқидий ёндашинг. Фикрларингиздан ҳосил бўлган қизиқишлар рўйхатини тузинг. Қизиқишларингизни имкониятларингиз бўйича сараланг. Энг муҳим ҳисоблаган йўналишингизда эришишни истаган мақсадингизни қўйинг. Мақсадга эришиш учун босқич ва муддатларни ўзингиз учун белгиланг. Хато қилишдан ва аввал белгилаганларингизни ўзгартиришдан қўрқманг”, деди Шерматов ёшларга қарата.
Халқ таълими вазири муваффақиятга эришиш яшаш жойи, таълим муассасаси каби ташқи шароитларга боғлиқ эмаслигини айтиб, асосийси мақсадни тўғри қўйиш эканлигини таъкидлади.
“Муваффақиятга эришишингизнинг ягона воситаси мавжуд. Бу – сизнинг ўзингиз”, деди у.
Мавзуга оид
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов
12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
13:41 / 26.08.2023