Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияликларнинг аксари Токио олимпиадаси ўтказилишига қарши
Япониянинг аксар аҳолиси коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган олимпиада ўйинларининг келаси йил ўтказилишига қарши. Сешанба куни ўтказилган сўров натижаларига кўра, японлар турнир яна қолдирилиши ёхуд бутунлай бекор қилиниши тарафдори экани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, ёздан бери жамоатчилик фикри кўп ҳам ўзгармаган. Ўшанда ҳам мусобақалар бошлангунича коронавирусга қарши вакциналар чиқиши кутилаётганига қарамай, Японияда жуда камчилик олимпиада кейинроқ ўтказилишини маъқул кўриши маълум бўлган.
Миллий NHK компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 27 фоизи турнир кейинги йил ўтказилишини ёқлаб овоз берган. 32 фоиз қатнашчи турнир бекор қилинишига овоз берган бўлса, 31 фоиз респондент мусобақалар яна қолдирилсин деган фикрда. Қолган қатнашчилар жавоб беришга иккиланишган.
Турнир ташкилотчилари ва Япония расмийлари шундоғам тинч даврда илк бор кечиктирилган олимпиада ўйинлари яна кечиктирилишини ўйлаб ҳам кўришмоқчи эмас. Улар пандемия шароитида ҳам мусобақаларни ўтказишмоқчи. Аммо Япония афкор оммаси бошқа фикрда.
Душанба куни Jiji нашри ўтказган сўровда ҳам ўхшаш рақамлар қайд этилган: 21 фоиз қатнашчи турнир бекор қилинишига, 30 фоизи эса яна қолдирилишига овоз берган.
6 декабр куни ўтказилган сўровда ҳам, 61,2 фоиз респондент турнир 2021 йил ўтказилишига қаршилигини билдирган.
Олимпиада ва Паралимпия мусобақаларининг очилиш маросимига эса 7 ой қолмоқда.
Дунёнинг айрим мамлакатларида вакцинация бошлангани турнир ташкилотчиларига умид бермоқда. Ваҳоланки, эмланиш спортчиларга ҳам, мухлисларга ҳам мажбурий бўлмайди.
Оммага вакциналар тақдим қилинаётган бўлса-да, кўп жойларда коронавирус қайд этилиш ҳолатлари янги тўлқинларда давом этяпти. Бироқ Японияда пандемия нисбатан камроқ талафотлар билан кечмоқда – шикастланишлар сони 190000дан ошди, қурбонлар сони эса қарийб 2800 нафар (19 декабрь ҳолатига кўра).
Мусобақаларни қолдириш ва коронавирусга қарши чораларни жорий қилиш ташкилотчилар ва транспорт компаниялари учун қўрқинчли тушдек кечмоқда – харажатлар осмонга сапчиган. Мусобақаларни қолдириш ва соғлиқни сақлаш харажатлари қўшимча 2,8 миллиард доллар харжлашни тақозо қиляпти.
Ташкилотчилар шу ой охирида янгиланган бюджетни эълон қилишмоқчи.
Мавзуга оид
19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси
17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади
16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди
12:32 / 12.08.2021