Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple келаси йили ўз электромобилини тақдим этиши мумкин
Маълумот берилишича, электромобил прототиплари Калифорнияда махфий равишда синовдан ўтказилмоқда, келаси йил сентябрда унинг тақдимоти ўтказилиши мумкин.
Apple келаси йили ўзи ишлаб чиқарган электромобилни тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Economic Daily нашри хабар бермоқда.
Нашр манбасининг айтишича, Тайвандаги Heda, BizLink-KY, Heqin ва Tomita компаниялари 2021 йилнинг иккинчи чорагида электромобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчи. Дастлабки маълумотларга кўра, Apple Car учун бутловчи қисмларни айнан шу компаниялар етказиб бериши кўзда тутилмоқда.
Электромобил прототиплари Калифорнияда махфий равишда синовдан ўтказилмоқда, келаси йил сентябрда унинг тақдимоти ўтказилиши мумкин, деб ёзади нашр. Apple синов ўтказиш учун 2017 йилда рухсат олганди.
Компания 2019 йилда ўз электромобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганди. Лойиҳа Titan номини олган, уни амалга ошириш учун ходимлар сони 600дан 1800 нафаргача оширилганди.
Мавзуга оид
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026