Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Moderna компанияси вакцинаси билан эмлаш бошланди
Федерал ҳукумат яқин ҳафталар ичида Moderna ва Pfizer компанияларининг жами 7,9 миллион доза вакцинасини тарқатишни режалаштирган.
Фото: Getty Images
АҚШнинг Коннектикут штатида Moderna компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш бошланди. Бу ҳақда Hartford HealthCare компанияси хабар берди.
Хартфордга вакцинанинг биринчи партияси душанба куни келтирилди.
Аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Modernа вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди.
АҚШда шунингдек, Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиққан вакцинадан фойдаланишга ҳам рухсат берилган.
Федерал ҳукумат яқин ҳафталар ичида Moderna ва Pfizer компанияларининг жами 7,9 миллион доза вакцинасини тарқатишни режалаштирган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Мавзуга оид
14:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
10:06 / 26.05.2026
АҚШ «мудофаа ҳаракатлари» доирасида Эронга зарбалар берди
08:47 / 26.05.2026
Трамп Яқин Шарқ давлатларига янги чақириқ билан чиқди
08:32 / 26.05.2026