Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемир туманида жиноятчилик ошган. Бунга ҳудудда Қўйлиқ бозори жойлашгани ҳам сабаб сифатида келтирилди
2020 йилнинг 11 ойида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида умумий жиноятлар 44,83 фоизга ёки 261тадан 378тага, оғир жиноятлар 77,27 фоизга ёки 44тадан 78тага ошган, ўта оғир жиноятлар эса 18тадан турғун сақланиб қолинган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Ирода Муҳамедова маълум қилди.

Бектемир тумани ҳокимиятида судлар фаолияти очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш масалаларига бағишлаб, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифингда маълум қилинишича, жиноят турларидан талончилик, ўлим билан боғлиқ ЙТҲ, транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари, енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари камайган. Лекин, қасддан одам ўлдириш ва унга суиқасд, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ўғрилик, безорилик, фирибгарлик жиноятлари сони ошган.
Маълум қилинишича, туманда жиноятчиликнинг ошишига ҳудудда жойлашган 2та ЙПХ маскани ва Қўйлиқ деҳқон бозорининг жойлашгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
16:19 / 19.11.2025
Тошкентда «Дамас» иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди
12:31 / 02.11.2025
Пойтахт ва вилоят кесишадиган нуқта: “Food city” чорраҳаси қандай бўлади?
09:15 / 24.09.2025
Тошкент шаҳрида 8 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди
11:36 / 17.06.2025