Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда коронавируснинг янги тури тарқалаётган бўлиши мумкинлигини айтди
14 декабрда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок мамлакатда коронавируснинг мутацияга учраган, шитоб билан тарқаладиган янги тури аниқланганини маълум қилганди.
Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливе Веран мамлакатда коронавируснинг мутацияга учраган янги тури тарқалаётган бўлиши мумкинлигини айтди.
"Францияда коронавируснинг янги шакли айланиб юрган бўлиши мумкин. У Италияда аниқланди, бизда ҳам мавжуд бўлиши эҳтимоли бор. Коронавируснинг бу тури бизда ҳозирча аниқланмади, аммо уни йўқ деб айта олмаймиз", деди у Europe 1 радиоси эфирида.
Веран Буюк Британияда вируснинг янги тури фаол тарқалаётганлиги сабабли бу давлат билан авиақатновларни тўхтатишга қарор қилинганлигини айтиб ўтди.
14 декабрда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок мамлакатда коронавируснинг мутацияга учраган, шитоб билан тарқаладиган янги тури аниқланганини маълум қилганди. Бунинг ортидан қатор мамлакатлар Британия билан авиаалоқаларни тўхтатди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026