Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota коронавирус сабабли Британия ва Франциядаги заводларини тўхтатишга қарор қилди
Япониянинг Toyota Motor автомобилсозлик компанияси коронавируснинг янги штамми тарқалаётгани билан боғлиқ ҳолда Британиядаги 2та ва Франциядаги битта заводи ишини тўхтатишга қарор қилди. NHK телеканалининг хабар беришича, ушбу заводлар ишчилари муддатдан аввал Рождество таътилига чиқарилган.
Заводлар биринчи навбатда тайёр маҳсулотни жўнатишга ва деталлар билан таъминлашга жиддий таъсир кўрсатувчи транспорт муаммолари сабабли тўхтатилмоқда. Жумладан, Британия ва Францияни боғловчи Ла-Манш бўғози остидаги туннелдан поезд ва автомобиллар қатнови тўхтатилган. Таъкидланишича, бу Toyota Motor корхоналари ишига жиддий таъсир кўрсатган.
14 декабрда Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок мамлакатда коронавируснинг янги штамми аниқлангани, у мавжуд штаммлардан кўра тезроқ тарқалишини маълум қилганди. 19 декабрдаги матбуот анжуманида Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
09:31 / 28.03.2026