Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда илк бор ЙТҲда айбдор бўлган чет элликларнинг рейтинги эълон қилинди
Россия Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий маркази биринчи марта 2020 йилнинг тўққиз ойида мамлакатда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Россияда ЙТҲлар, бошқа чет элликларга қараганда, кўпинча Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилади. Мамлакат ИИВ томонидан биринчи марта келтирилган ЙТҲ айбдорларининг «антирейтинги»га Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Арманистон фуқаролари ҳам киритилди.
Афғонлар, эстонлар ва японлар энг интизомли хорижий ҳайдовчилар экани маълум қилинди.
Сўнгги йилларда Россияда ЙТҲлар даражаси пасайиб бормоқда — 2020 йилда пандемия чекловлари туфайли суръат тезлашди (йўлларда транспорт деярли йўқ эди). Кўриб чиқилаётган даврда чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ЙТҲлар ҳам камайди: 3 мингта автофалокатда МДҲ давлатларидан келган ҳайдовчилар айбдор бўлган, яна 3-4 мингтасида бошқа мамлакатлардан келган ҳайдовчилар.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲни энг кўп содир этган (797та бахтсиз ҳодиса, ўтган йилга нисбатан 12,3 фоиз). Қирғизистонликлар иккинчи ўринда бўлса (701та, — 6,7 фоиз), тожикистонликлар учинчи поғонада (599та, — 11,4 фоиз).
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
14:06
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
18:53 / 10.06.2026