Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ тўпурар дарвозабон Чилаверт Парагвай президентлигига номзод бўлди
Парагвайлик собиқ футболчи Хосе Луис Чилаверт мамлакат президентлиги учун сайловда ўз номзодини илгари сурадиган бўлди. Бу ҳақда собиқ дарвозабон ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
«Қонунбузарликнинг жазоланмаслиги, коррупция ва талон-торож қилишлари жонга тегди. Чила – 2023 йилги президент! Парагвайлик бўлганим билан фахрланаман», деб ёзган Чилаверт ўз саҳифасида.
— José Luis FelixChilavert Gonzalez (@JoseLChilavert_) December 24, 2020
Маълумот учун, 55 ёшли Чилаверт Парагвай миллий жамоаси сафида 74 та ўйинда майдонга тушган. У 1998 ва 2002 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Чилаверт дарвозабонлар учун ноодатий тарзда тўпурарлик хусусияти билан ажралиб турган. У фаолияти давомида 67 та гол урган.
Чилаверт Испаниянинг «Сарагоса» ва Франциянинг «Страсбур» жамоаларидаги фаолияти билан танилган. Фаолиятининг катта қисмини эса Аргентина чемпионатида ўтказган.
Мавзуга оид
09:23 / 12.12.2025
Ўзбекистон ва Парагвай биринчи хонимлари дўстлик ва гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилди
18:00 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Парагвай президенти билан музокара ўтказди
20:44 / 10.12.2025
Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
08:36 / 01.05.2023