Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио баҳсли ороллар яқинидаги машғулотлар сабабли Сеулга норозилик билдирди
Фото: Reuters
Япония ҳукумати Япон денгизидаги Такэсима (Токто) оролларида ҳарбий машғулотлар ўтказилиши сабабли Жанубий Кореяга норозилик билдирди. Ушбу оролларга Япония даъвогарлик қилади.
“Такэсима ороллари тарихан ва халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан Япониянинг азалий ҳудуди ҳисобланади. Биз бундай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз ва шу сабабли Жанубий Кореяга норозилик билдирамиз”, деб айтган Япония ҳукумати бош котиби Кацунобу Като.
25 декабрда Yonhap ахборот агентлиги машғулотлар Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари ва соҳилбўйи қўриқлаш кучлари иштирокида 4 декабрда ўтганини маълум қилган.
Такэсима ороллари Токио ва Сеул ўртасидаги баҳс сабаби ҳисобланади. Япониянинг таъкидлашича, Жанубий Корея Япония империяси таркибига 1905 йилда киритилган бу ҳудудларни босиб олган. Ўз навбатида Жанубий Корея ва Шимолий Кореянинг таъкидлашича, ушбу ороллар азалдан корейс давлати таркибига кирган. Ҳозирда ороллар Жанубий Корея армияси томонидан назорат қилинади.
Мавзуга оид
07:32
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:28 / 22.02.2026
Ташлаб кетилган маймун боласи интернет юлдузига айланди
12:26 / 19.02.2026