Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қариндошининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳрида қариндошининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Олмазор тумани ички ишлар органларига 45 ёшли Равшанбек Т. мурожаат қилган.
Равшанбек Т.нинг сўзларига кўра, 21 ноябр куни жияни, 28 ёшли Санжар Т. жанжал оқибатида унинг паспортини газ плитасида ёқиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 227-моддаси (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
22:00 / 15.03.2026