19:54 / 26.12.2020
8883

ЕИнинг яна икки давлатида коронавируснинг янги штамми аниқланди

Испания ва Швецияда коронавируснинг янги турига чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Фото: Getty Images

Испанияда коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган тури билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, Мадрид шаҳрида тўрт кишида коронавируснинг янги штамми аниқланган.  

 "Беморларнинг аҳволи яхши. Янги штамм ўта юқумли эканлигини биламиз, аммо касаллик кечишини оғирлаштирмаяпти", - деди Испания соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Антонио Сапатеро.

 Шу билан бирга, Швеция соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавируснинг янги турини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат ҳақида маълум қилди. Reuters’нинг ёзишича, Буюк Британиядан келган эркакда янги турдаги коронавирус аниқланган.

Хабарларга кўра, коронавируснинг янги турига чалиниш ҳолатлари Франция, Германия, Швейцария, Дания, Австралия, Японияда ҳам қайд этилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top