Ўзбекистон | 21:07 / 28.12.2020
41057
4 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Давлат ва жамоат арбоблари – Кўксаройда

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ ватандошларга давлат мукофотларини топширди.

Август ойида, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида кўплаб соҳалар вакиллари президент фармонлари асосида давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

28 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида ушбу мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди; фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган ватандошларни шахсан қутлади.

«Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Kun.uz фотомухбири санъат, сиёсат ва жамоат арбобларини бир жойга тўплаган тантанали тадбирдан фоторепортаж тақдим этади.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Олий суд раиси Козим Комилов

Чапдан ўнгга: Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов, Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низомхўжаев ва президентнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова

Сенат раиси ўринбосарлари Содиқ Сафоев ва Зайниддин Низомхўжаев
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров
Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон халқ артисти

Азиз Абдуҳакимов, бош вазир ўринбосари
Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари Эркинжон Турдимов ва Рустам Холматов

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов ва Ўзбекистон U22 жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров
Сенат раиси Танзила Норбоева ва президент маслаҳатчисининг ўринбосари Галина Саидова
Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодиров
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов
Мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ва бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев

АОКА бош директори Асаджон Ходжаев ва инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
Генерал-майор Баҳодир Қурбонов (мудофаа вазири), генерал-майор Рустам Жўраев (Миллий гвардия қўмондони), 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Ниғматилла Йўлдошев (бош прокурор) ва генерал-лейтенант Абдусалом Азизов (ДХХ раиси)
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов
Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Ғуломжон Ёқубов
Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев

Маданият вазири ўринбосари – Маданий мерос департаменти директори Камола Акилова

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умрзоқов
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши аъзоси, Оққўрғон туманидаги 8-мактаб директори Низомиддин Ботиров
Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев

Ўзбекистон бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов

Суратлар муаллифи – Нуриддин Нурсаидов

Мавзуга оид