Дастур доирасида журналистлар Газли газни қайта ишлаш заводининг тантанали очилиш маросимига гувоҳ бўлишди.



Газли газни қайта ишлаш заводини ишга тушириш рамзий тугмаси босилди. Ушбу жараёнда Бухоро вилояти жамоатчилиги, соҳа фахрийлари бевосита иштирок этди.


Шундан сўнг завод фаолияти билан танишилди.


Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Газли газни қайта ишлаш заводида авваллари конлардан келаётган хомашё гази қайта ишланган. Газ олтингугурт бирикмаларидан тозаланиб, «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий бошқармаларига етказиб берилган. Ушбу ҳудуд Учқир газни олтингугуртдан тозалаш комплекси деб юритилган.
2020 йилда Газли газни қайта ишлаш заводида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. 2020 йил 9 январдаги «2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ газни қуритиш қурилмаси ва йиллик қуввати 80 минг тонна газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш ва 37,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш қурилмалари қуриб, ишга туширилди. Шу сабабли Учқир олтингугуртдан тозалаш комплексига Газли газни қайта ишлаш заводи мақоми берилди.


Бугунги кунда газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг биринчи босқичи ишлатишга топширилди. Яъни биринчи босқичда газ конденсати ишлаб чиқарилса, қолган ускуналарни ишга тушириш билан босқичма-босқич суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга ўтиб борилади.























