Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Санитария ва эпидемиология хизматига лабораториялар ташкил қилиш учун 200 млн доллар ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаати давомида 2021 йилда тиббиёт соҳасида алоҳида эътибор қаратиладиган устувор вазифалар ҳақида гапириб ўтди.
«Биринчидан, келгуси йилда коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлади. Бунинг учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан албатта аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилади.
Санитария ва эпидемиология хизмати сифатини ошириш, унинг моддий техник базасини яхшилаш ва замонавий лабораториялар ташкил этишга 200 миллион доллар йўналтирилади.
Пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш янада кенгайтирилади. Жумладан, барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, республика ихтисослашган марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилиб, диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятлар янада кенгайтирилади», дея таъкидлади президент.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026