Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусга демографик фалокат хавф солаётганини айтди
Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусга одам етишмаяпти, шу боис мамлакатни кўпинча кичик дейишмоқда.
Агар Беларус демографик муаммони ҳал этмайдиган бўлса, мамлакатни фалокат кутмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко айтди, деб ёзмоқда «Пул первого» Telegram-канали.
Декрет таътили қисқариши тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Лукашенко давлат бундай қарорни амалга оширолмаслигини, мамлакатда туғилишни рағбатлантириш зарурлигини айтди.
«Мамлакатдаги энг катта муаммо – бу демографик муаммо. Шунинг учун ҳамма нарса болаларга, оналик капитали ҳам узайтирилди. Агарда аҳолини кўпайтирмасак, бу фалокат бўлади», — деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Беларусга одам етишмаяпти, шу боис мамлакатни кўпинча кичик дейишмоқда.
«9,5 ёки 10 миллион киши нима дегани? Бу ҳеч нарса. Биринчи босқичда 15 ёки 20 миллионга етишимиз керак. Шунда аҳоли зичлиги бўйича Европа сингари бўламиз», — деб қўшиб қўйди Лукашенко.
Мавзуга оид
20:15 / 13.07.2026
Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши мумкин бўлади
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026