Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Хэйхэ шаҳрида эпидемиологик вазият сабабли жамоат транспорти иши тўхтатилди
Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида жойлашган Хэйхэ шаҳрида эпидемиологик вазият сабабли жамоат транспорти қатнови тўхтатилди. Ушбу тақиқлов автобуслар билан бир қаторда таксиларга ҳам тааллуқли бўлади.
Таъкидланишича, транспорт иши тикланиши ҳақида кейинроқ маълум қилинади.
Хэйлунцзян соғлиқни сақлаш қўмитаси 28 декабрда Хэйхэда коронавируснинг ўткир шаклдаги штаммига чалиниш бўйича 4та янги ҳолат қайд қилинганини маълум қилганди.
Шу сабабли 1 январдан Хэйхэ аҳолисига шаҳарни самолётларда тарк этиш тақиқланганди.
Хэйхэ Амур дарёси бўйида жойлашган ва Россиянинг Благовешченск шаҳри билан автомобил кўприги ёрдамида боғланган.
Мавзуга оид
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026
Хабаровск ўлкасида хитойлик ишчилар намойиш уюштирди
23:16 / 10.04.2026
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг қуриб битказилади
21:28 / 10.04.2026