Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Контракт миқдорлари молиявий мустақил ОТМда ҳам ўзгаришсиз қолади» – вазир ўринбосари
Молиявий мустақил ОТМларда ҳам 2020-2021 ўқув йилининг иккинчи ярмида тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхоновга асосланган ҳолда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Бу каби ОТМда ҳам контракт тўловлари ўзгаришсиз қолади, чунки улар ҳам давлат таълим муассасалари.
Биз уларга (молиявий мустақиллик берилган ОТМ назарда тутилмоқда) ҳам ваколатимиз доирасида, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берамиз», – деган Бузрукхонов.
Маълумот учун, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланган:
- Самарқанд давлат Чет тиллари институти;
- Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти;
- Тошкент давлат Юридик университети;
- Тошкент давлат Иқтисодиёт университети;
- Тошкент Молия институти;
- Тошкент давлат Шарқшунослик институти;
- Тошкент Фармацевтика институти;
- Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети;
- Урганч давлат университети;
- Тошкент Темир йўл муҳандислари институти.
Мавзуга оид
22:30 / 20.08.2025
Талабалар ўқишини кўчириш бўйича иккинчи кун натижалари эълон қилинди
18:15 / 20.08.2025
1-курс талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули бошланди
21:27 / 19.08.2025
Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди
13:58 / 18.08.2025