Ўзбекистон | 12:08 / 04.01.2021
3502
1 дақиқада ўқилади
Яшнобод туманидаги қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманининг Асалобод кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида авария юзага келди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу туфайли бугун Яшнобод туманидаги қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Асалобод 1,2 мавзе;
- Ҳуснобод кўчаси;
- Уйсозлар кўчаси;
- Оҳанграбо кўчасидаги кўп қаватли уйларда;
- 206-, 212-мактабларда;
- 147-, 435-МТТларда.
Айни вақтда иссиқлик таъминотини тезкорлик билан тиклаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
18:12 / 23.08.2024
Тежамкор уй энди орзу эмас: Энергия учун тўловни икки баробар камайтиринг
20:16 / 19.08.2024
Иссиқлик насослари – ёзда ҳам, қишда ҳам камхаражат, хавфсиз ва самарали ечим
13:39 / 08.08.2024
Олимлар: 2024 йил яна рекорд даражада иссиқ бўлиши мумкин
21:55 / 11.07.2024