Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги газ ҳайдаш агрегатлари тўлиқ ишга туширилди - «Ўзбекнефтгаз»
Қашқадарёдаги сиқув компрессор станцияларида юзага келган авариявий ҳолат тўлиқ бартараф этилди, деб маълум қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати Kun.uz мухбирига.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистрал газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи қайта тикланди ва бугундан яна газ муаммоси ечилади, дейилади хабарда.
2021 йил 4 январ куни соат 07:00да “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Жанубий Ўртабулоқ”, “Денгизкўл”, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияларидаги 14та газ ҳайдаш агрегатлари авариявий ҳолатда тўхтаган эди.
Бунинг натижасида “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистрал газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайди. Газ ҳайдаш агрегатларидаги авариявий ҳолатга нефт ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергия билан таъминлаб турган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга тегишли бўлган «Нефтчи 110/35/6 кВ» подстанциясида юзага келган носозлик сабаб бўлган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
08:29 / 26.05.2026