Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда дунёда қашшоқлик даражаси 22 йил ичида илк бор ўсгани маълум қилинди
2020 йилда дунёда ўта қашшоқлик даражаси 22 йил ичида биринчи марта ўсди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгашининг тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш бўйича видеоформат шаклида ўтган йиғилишида маълум қилди.
Фото: Global Look Press
Гутерришнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси бир қатор салбий тенденцияларни янада чуқурлаштирди. “2020 йилда 22 йил ичида илк бор ўта қашшоқлик даражаси ошди. Қалтис вазият ва ихтилофлар шароитида иқтисодий фаолликнинг пасайиши яна 18 млндан 27 млнгача кишини қашшоқликка дучор қилади”, деб таъкидлаб ўтган БМТ раҳбари.
У, шунингдек, бутун дунёда “гендер тенгсизлик” чуқурлашаётганига эътибор қаратган.
“Агар биз қашшоқлик ва ихтилофларга чек қўйишни истасак, бизга Барқарор ривожланиш мақсадларида мустаҳкамланган икки тамойилга асосланган ёндашув зарур. Биринчидан, бу ўзаро боғлиқлик: тинчликсиз барқарор ривожланиш ва барқарор ривожланишсиз тинчлик бўлмайди. Иккинчидан, хайрихоҳлик. “Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” мажбурияти барқарор ривожланиш ва ихтилофлар олдини олиш ҳамда уларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлмоғи лозим”, деб айтган Гутерриш.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
15:47 / 02.04.2026
100 йил олдинги ташаббуслар: жадидлар камбағалликка қарши қандай курашган эди?
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026