Жаҳон | 23:52 / 06.01.2021
2487
1 дақиқада ўқилади

Салвадорнинг собиқ президентига давлатга 4,4 миллион доллар қайтариш мажбурияти қўйилди

Салвадор суди мамлакатнинг собиқ президенти Элиас Антонио Сакага давлат бюджетидан ўғирлаган маблағларни қайтариш мажбуриятини қўйди. 

Фото: Reuters

Собиқ президент ва унинг рафиқаси ноқонуний бойишда айбдор деб топилган ва уларга давлат ғазнасига 4,4 млн доллар қайтариш буюрилган.

Прокуратура жуфтликнинг даромадлар ҳақидаги декларациясида қоидабузарликларни топган ва давлат пулларини президентлик вақтида эгалик қилган телекомпаниялари ва шахсий ҳисобрақамларига ўтказганликда айблаган. 

“Собиқ амалдорлар ва президентлар ўғрилик қилгани маълум. Биз улар ўз жиноятлари учун ҳақ тўлашлари ва олинган пуллар салвадорликлар манфаати учун ишлатилиши устида ишламоқдамиз”, деб айтган мамлакат бош прокурори Раул Мелара.

Салвадорнинг собиқ президентига, шунингдек, 10 йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланган. 

2018 йил сентябрда Сака пулларни ювиш ва 2004 йилдан 2009 йилгача президентлиги вақтида 300 млн доллар ўғирлашда ўз айбини тан олганидан кейин 10 йиллик қамоқ жазосига тортилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид