Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик Салвадордан Россияга экстрадиция қилинди
Интерпол уни 2023 йил май ойида ҳибсга олган эди.
2021 йилда Санкт-Петербургда содир этилган қотилликда айбланаётган шахс Салвадор Республикасидан Россияга экстрадиция қилинди. Россия Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу операция мамлакатлар ўртасида экстрадиция бўйича биринчи ҳолат бўлган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси 2021 йилдан буён халқаро қидирувда бўлиб, у Санкт-Петербургда содир этилган қотилликда айбланмоқда. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган. Тергов маълумотларига кўра, жанжал пайтида у жабрланувчининг кўкрагига ўткир буюмни санчган, оқибатда жароҳат ҳалокатли бўлган. Сўнгра гумондор хорижга қочиб кетган.
Интерпол қочоқни 2023 йил май ойида Марказий Америкадаги энг кичик давлат Салвадорда топди. Мамлакат ҳукумати Россия Бош прокуратурасининг сўровини бажарди ва 2025 йил 25 май куни гумонланувчи Россия томонига топширилди.
Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк экстрадиция икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик амалиётида ўзига хос бўлганини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026
Равшан Муҳитдинов ҳам халқаро қидирувга берилган
15:09 / 05.02.2026
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
15:41 / 01.02.2026